ароматизированные презервативы
ароматизированные презервативыароматизированные презервативыароматизированные презервативыароматизированные презервативы

Ароматизированные презервативы

Қўшимча маълумотлар

Препаратнинг савдо номи:

Ҳушбўйлаштирилган “OOPS” презервативлари

Таркиби:

табиий латекс

Қўлланилиши.

“OOPS” презервативлари – табиий латексдан тайёрланган.
“OOPS” – тўлдирувчиси ва силиконли мойловчи моддаси бўлган, ҳушбўйлаштирилган презервативлардир.
Максимал қониқишга эришиш учун “OOPS” презервативлари таркибида апельсин, қулупнай, банан, ананас, тарвуз, шоколад, коктейл, музқаймоқ, жасмин ва атиргул ҳиди билан ҳушбўйлаштирилган силиконли мойловчини сақлайди.
“OOPS” презервативлари иккала шерикнинг қониқишини кучайтириб, сизнинг ҳиссиётингизга алоҳида романтизм беради ва жинсий алоқанинг давомийлигини таъминлайди.
Туйғуларга рай бер!

Қўллаш усули
1. Ўрамнинг ён томонини йиртинг ва презервативни эхтиёткорлик билан олинг.
2. Презервативни жинсий олатни қин билан алоқасидан олдин, фақат жинсий олат эрекция ҳолатида бўлгандагина кийдиринг. Бу хомиладорлик ва жинсий йўл билан юқадиган инфекциялардан сақланишга ёрдам беради.
3. Презервативни олат охирига шундай жойлаштиринки, резинали айланаси ташқарида бўлсин. Презервативни учидан, яъни ёпиқ томонини сиқиб, ичидаги ҳавосини чиқариб юборинг, шунда сперма учун жой очилади.
4. Иккинчи қўл билан сўрғичсимон охирини ушлаган ҳолда, пезервативни жинсий олатга бутун узунлиги бўйича очиб кийдиринг.
5. Эякуляциядан презервативни олатнинг асосида ёпишиб турган ҳолатда, кейин хали хам эрекция ҳолати бўлган олатни қин ичидан чиқаринг. Презервативни олат қиндан чиқарилгандан кейингина ечиб олиш мумкин. Сперма билан контак бўлмаслик учун, олат ва презервативни қинга тегишидан сақланинг.
Эҳтиёткорлик чоралари
1. Ҳар бир жинсий алоқадан олдин ёки олат билан контакт ўрин тутувчи бошқа алоқаларда хам янги презервативни ишлатинг.
2. Ҳеч қачон бир ва худди шу презервативдан икки марта фойдаланманг.
Огоҳлантириш.
1. Барвақт эякуляция таббий кузатувни талаб қилувчи шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
2. Кўзга тегишига йўл қўйманг.
3. Агарда сизда ёки шеригингизда ачишиш ёки қичишиш билан кечувчи тошма ёки таъсирланиш ривожланса, фойдаланишни тўхтатинг. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг. Презервативларни салқин ва қуруқ жойда сақланг.
4. Бу маҳсулот табиий латексдан тайёрланганлиги учун, у аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Фақат сувли асосга эга мойловчи материалларни ишлатинг. Хеч қачон мойли асосга эга: уқалаш учун ёғ, болалар мойи, сарёғ, маргарин ва ҳоказолар каби лубрикантларни ишлатманг. Мой сақловчи барча моддалар латексли презервативни зарарлаши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Ингредиентларни шахсий ўзлаштира олмасликдан ташқари, йўқ.

Учун ишлаб чиқарилган:

“Авантика Медекс ПВТ. ЛТД.” (Ҳиндистон) учун ишлаб чиқарилган.