Парадик

Парадик таблеткалар

Қўшимча маълумотлар

Препаратнинг савдо номи:

Парадик (Paradic)

Таъсир этувчи модда (ХПН):

Парацетамол, Диклофенак натрий

Дори шакли:

Перорал қўллаш учун таблеткалар

Таркиби 1 таблетка сақлайди:

Фаол моддалар: Парацетамол – 500 мг, Диклофенак натрий 50 мг;

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: M01AB55

Фармакологик хусусиятлари

Парадик – бу оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши мажмуавий препарат.
Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибирлаши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида томирларнинг кенгайиши ва кучли терлаш туфайли, танадан иссиқликнинг ажралиб чиқиши кучаяди.
Диклофенак натрий ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Таъсир механизми циклооксигеназани носпецифик сусайтирилиши, простагландинлар синтезини ингибирлаши, шунингдек лейкоцитларда эркин арахидонлар концентрациясини пасайтириши билан боғлиқ. Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси:

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга учратиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Яримчиқарилиш даври 1,5-3 соат оралиғида. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.
Диклофенак натрий – бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигардан биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан сўнг кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмоль/л) ни ташкил қилади. Овқат препаратни сўрилишини секинлаштиради, аммо сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади; бунда препаратнинг кўп қисми (99,4%) альбуминлар билан боғланади. Синовиал суюқлигига бўғим бўшлиғига яхши киради, у ерда фаол модданинг максимал концентрациясига плазмадагига қараганда 2-4 соат кеч эришилади. Синовиал суюқлигидан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишда буйраклар орқали, қолган қисми ўт-сафро орқали чиқарилади. Буйраклар фаолияти яққол бузилган (креатинин клиренси 10мл/мин дан кам) беморларда, ўт-сафро билан чиқариладиган метаболитларининг солиштирма оғирлиги ошади, шунинг учун уларнинг қондаги концентрациясининг ошиши кузатилмайди.

Қўлланилиши.

Ревматоид артрид, остеоартрит, бел оғриғи ва тендинит, тендосиновит, бурсит, пайларни чўзилиши ва суякларни чиқиши каби, бошқа ўткир скелет – мушак бузилишлари; анкилозловчи спондилит; ортопедик, стоматологик ва бошқа кичик хирургик операцияларидаги оғриқ ва яллиғланишни сусайтириш; ювенил сурункали артрит; операциядан кейинги оғриқ; бош оғриғи; танадаги оғриқлар; иситмани пасайтириш.

Қўллаш усули ва дозалари.

Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Препаратни овқат қабул қилинганидан кейин қабул қилиш керак.
Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.
12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Навбатдаги ҳар бир қабуллар оралиғи камида – 4 соат.

Ножўя таъсири.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, дискомфорт ҳисси (эпигастрия соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метероизм, иштаҳанинг пасайиши. Кам: қон кетиши, перфорация билан асоратланган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтозли стоматит, эзофагит. Алоҳида ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги;
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: ҳис қилиш ёки кўришни бузилиши (ёйилган кўриш, диплопия), қулоқларда шовқин, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, хавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар;
Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми. Буллез тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин;
Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик ёки сариқликсиз);
Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия;
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензиянинг пайдо бўлишини якка ҳоллари, юрак етишмовчилиги аниқланган;
Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам: бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

• препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
• анамнездаги аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар («аспирин астмаси»), бронхиал астма хуружлари;
• зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);
• ҳомиладорлик, лактация;
• 12 ёшгача бўлган болалар;
• қон яратиш фаолиятининг бузилиши;
• кўрув нервининг касалликлари, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;
• буйраклар ва жигар фаолиятининг яққол бузилишлари, рангли кўришни бузилиши, туғма глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги.

Дориларни ўзаро таъсири.

Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, қонда калий миқдори ошиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетиши ривожланиши мумкин. Препарат литий, дигоксин ва циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар билан бирга қўлланганида, охиргиларнинг дозасини коррекциялаш керак. Метотрексат билан даволашни бошлашдан 24 соат олдин ёки даволаш тўхтатилганидан кейин препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда унинг заҳарли таъсирининг ривожланиш хавфи ошади.
Жигар микросомал ферментларини индукцияловчи дорилар (барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар, жумладан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), спирт сақловчи дори воситалари, рифампицин билан бирга қабул қилинганида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганида ҳаддан зиёд гипотермия, азидотимидин билан – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, «ҳалқали» ва тиазиди диуретикларнинг диуретик ва натрийуретик таъсирини сусайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди.

Махсус кўрсатмалар.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон ҳосил қилиш аъзолари фаолиятининг яққол бузилишлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Юқори дозаларда препарат тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостазининг бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препарат гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Беморлар препаратни қабул қилиш вақтида юқори диққат ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи ишларни бажаришдан (масалан, автомобилни ҳайдаш) сақланишлари керак.

Дозани ошириб юборилиши.

Симптомлари: Аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли:

Перорал қўллаш учун таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда ва 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Яроқлилик муддати.

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Учун ишлаб чиқарилган:

Авантика Медекс Пвт. Лтд., Хиндистон.