Фото

Тадал таблеткалар

Қўшимча маълумотлар

Препаратнинг савдо номи:

Тадал таблеткалар

Таъсир этувчи модда (ХПН):

тадалафил, дапоксетин

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Каждая таблетка, покрытая кишечнорастворимой оболочкой, содержит:
Активное вещество: Серратиопептидаза 10 мг

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Эректил дисфункцияни даволаш учун восита.
АТХ коди: G04BE.

Фармакологик ҳусусиятлари:

Фармакологик ҳусусиятлари Эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланадиган препарат. Тадалафил эрекцияни ва жинсий алоқани самарали ўтишини яхшилайди. ЦГМФ нинг специфик фосфодиэстераза 5 турини (ФДЭ5) қайтувчан селектив ингибитори ҳисобланади. Жинсий қўзғалиш азот оксидининг маҳаллий ажралиб чиқишини чақирганида, тадалафил томонидан ФДЭ5 ни ингибиция бўлиши жинсий олатнинг ғовак танасида цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади. Натижада артериялардаги силлиқ мушакларни бўшашиши ва жинсий олат тўқималарига қонни оқиб келиши юз беради ва бу эрекцияни чақиради. Жинсий рағбатлантириш бўлмаганида тадалафил самара кўрсатмайди. Препарат 36 соат давомида таъсир қилади. Самараси препарат қабул қилинганидан сўнг, жинсий қўзғалиш бўлганида 16 минут ўтган заҳоти намоён бўлади. Тадалафил соғлом шахсларда плацебога нисбатан, систолик ҳамда диастолик босимини ётган (ўртача максимал пасайиши мувофиқ 1,6/0,8 мм сим. уст. ни ташкил қилади) ва турган ҳолатда (ўртача максимал пасайиши мувофиқ 0,2/4,6 мм сим. уст. ни ташкил қилади) ишончли даражада ўзгартирмайди. Юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС) ишончли даражада ўзгартирмайди. Муддатидан олдин кузатиладиган эякуляцияда дапоксетиннинг таъсир механизми нейронлар томонидан серотонинни қайта қамраб олинишини тормозланиши ва кейинчалик пре- ҳамда постсинаптик рецепторларига нейромедиаторларнинг таъсирини кучайиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Эякуляцияни механизми асосан симпатик нерв тизими томонидан бошқарилади. Постганглионар симпатик нерв толалари уруғдонлар, уруғ йўллари, простата бези, уретра ва қовуқ мушакларини иннервация қилади, эякуляцияга эришиш учун уларнинг координацион қисқаришларини чақиради. Дапоксетин эякуляция рефлексига таъсир кўрсатиб, оралиқдаги ганглий мотонейронларининг рефлектор импульсациянинг яширин даврини узайтиради ва давомийлигини қисқартиради. Эякуляцияни ишга туширувчи стимул орқа миядаги рефлектор маркази томонидан бошқарилади, бош миянинг устуни орқали бош миядаги бир неча ядролар, шу жумладан преоптик ва паравентрикуляр ядролар томонидан назорат қилинади. Фармакокинетикаси Ичга қабул қилингандан сўнг тадалафил тез сўрилади. Максимал концентрацияга (Сmax) ўртача 2 соатдан кейин эришади. Сўрилиш даражаси ва тезлиги овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. 2,5 дан 20 мг гача бўлган дозалар диапозонида «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) дозага пропорционал равишда ошади. Плазмадаги мувозанатли концентрациясига (Сss), препарат суткада 1 марта қабул қилинганида 5 кун давомида эришади. Тадалафил организмнинг тўқималарида тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) тахминан 63 л ни ташкил қилади. Терапевтик концентрацияларда тадалафилнинг 94% плазма оқсиллари билан боғланади. CYP3A4 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди. Асосий метаболити метилкатехолглюкурониддир. Соғлом шахсларда ичга қабул қилинганида тадалафилнинг ўртача клиренси соатига 2,5 л ни, ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 17,5 соатни ташкил қилади. Нофаол метаболитлар кўринишида асосан аҳлат билан (тахминан 61%) ва камроқ даражада сийдик билан (тахминан 36%) чиқарилади. Айрим клиник вазиятлардаги фармакокинетикаси – енгил (креатинин клиренси (КК) минутига 51 мл дан 80 мл гача бўлган) ёки ўртача оғирликдаги ((КК) минутига 30 мл дан 50 мл гача бўлган) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC соғлом шахслардагига нисбатан юқори бўлади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КК < 30 мл/мин) препаратни қўлланиши ўрганилмаган. Жигар фаолиятини енгил ёки ўртача даражада ифодаланган бузилишлари бўлган пациентларда тадалафилнинг фармакокинетикаси соғлом шахслардаги билан ўхшаш бўлади. Препаратнинг дозасини фақат ёшга қараб бошқариш асосланган ҳисобланмайди. Шундай бўлса ҳам, айрим кекса ёшдаги одамларда дори воситасига нисбатан юқори сезувчанликни инобатга олиш керак. Қандли диабет билан хасталанган беморларда дозасини мувофиқлаштириш асосланган ҳисобланмайди. Дапоксетин тез сўрилади, ва қон плазмасида максимал концентрациясига (Сmах) препарат қабул қилинганидан сўнг 1-2 соатдан кейин эришади. Мутлоқ биокираолишлиги 42% (15-76% диапазонида) га тенг. Дапоксетин оч қоринга 30 мг ва 60 мг дозаларда оғиз орқали бир марта қабул қилинганидан сўнг қон плазмасида фаол модданинг максимал концентрацияси мувофиқ 297 нг/мл (1,01 соатдан кейин) ва 498 нг/мл (1,27 соатдан кейин) ни ташкил этади. Ёғли овқат қабул қилиш дапоксетиннинг Сmах ўртача даражада (10% га) камайтиради ва AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) ва қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш вақтини 12% га оширади. Бироқ бунда дапоксетинни сўрилиш даражаси ўзгармайди. Бу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамиятга эга эмас. Тадал препаратини овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. In vitro шароитларида дапоксетиннинг 99% дан кўпроқ қисми плазма оқсиллари билан боғланади. Фаол метаболити – дезметилдапоксетин – плазма оқсиллари билан 98,5% га боғланади. Дапоксетин бутун организм бўйлаб тез тақсимланади, ўртача мувозанатли тақсимланиш ҳажми 162 л ни ташкил этади. In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотлар, дапоксетин кўпгина жигар ва буйрак ферментлари, айниқса CYP2D6, CYP3A4 ва буйракдаги флавин сақловчи монооксигеназа (ФМ01) ферментлари томонидан метаболизмга учрайди деб тахмин қилиш имконини беради. 14С-дапоксетиннинг метаболизми ўрганилган клиник тадқиқот вақтида, дапоксетин перорал қабул қилинганидан сўнг асосан N-оксидланиш, N-деметилланиш, нафтогуруҳини гидроксилланиши, глюкуронизацияси ва сульфогуруҳини бирикиши орқали фаол метаболизмга учраган. Перорал қабул қилинганидан сўнг жигарда тизимолди метаболизм белгилари аниқланган. Қон плазмасида айланиб юрувчи асосий компонентлари интакт дапоксетин ва дапоксетин-N-оксида бўлган. In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотларда дапоксетин-N-оксидини фаол эмаслиги аниқланган. Дапоксетиннинг метаболитлари асосан сийдик билан конъюгатлар кўринишида чиқарилади. Ўзгармаган фаол модда сийдикда аниқланмайди. Дапоксетин тез чиқарилади, буни препаратнинг дозаси қабул қилинганидан сўнг 24 соатдан кейин қон плазмасида модданинг концентрациясини пастлиги (максимал концентрациясидан 5% дан ҳам кам) далолат беради. Ҳар куни қабул қилинганида организмда фаол моддани тўпланиши минимал даражада. Перорал қабул қилинганида якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 19 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши:

Жинсий олатни, қониқарли жинсий алоқа учун етарли бўлган, эрекциясига эришаолмаслик ёки сақлай олмаслик ҳусусияти билан ифодаланувчи эрекцияни бузилишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари:

Ичга буюрилади. Эркакларга препаратни 20 мг/60 мг дозада тахмин қилинган жинсий фаолликдан камида 30 минут олдин, овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш тавсия этилади. Пациентлар препаратни қабул қилгандан кейин 36 соат давомида жинсий алоқани амалга оширишга уриниб кўришлари мумкин. Тавсия қилинадиган максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил килади.
Кекса эркаклар ва буйрак (КК >30 мл/мин) ҳамда жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун дозани танлаш талаб қилинмайди. Ўрта ёшдаги эркаклар учун препаратни қабул қилиш бўйича тавсияларни кекса пациентлар учун ҳам қўллаш мумкин.

Ножўя таъсирлари:

Бош оғриғи, диспепсия.
Тери қопламлари томонидан: қичишиш, тошма, терлаш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: гипергидроз; қичишиш, совуқ тер чиқиши.
Умумий ўзгаришлар: ҳолсизлик, таъсирчанлик; астения, қизиш ҳисси, ҳавотирлик ҳисси, лоҳаслик, маст бўлиш ҳисси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

• тадалафилга, дапоксетинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
• таркибида ҳар қандай органик нитратларни сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
• 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас;
• юрак касалликлари билан хасталанган, жинсий фаоллик мумкин бўлмаган эркаклар;
• артериал бўлмаган олдинги ишемик оптик нейропатия (АБОИОН) оқибатида бир кўзнинг кўриш фаолияти йўқолган пациентларга, ушбу ҳуруж илгари ФДЭ-5 ингибиторига таъсир қилиши билан боғлиқ бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъий назар;
• ФДЭ-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни риоцигуат каби гуанилатциклаза стимуляторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки бу ҳолат симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

CYP3A4 нинг селектив ингибитори кетоконазол AUC ни 107% га оширади, рифампицин эса уни 88% га каайтиради. Махсус ўзаро таъсирлари ўрганилмаганлигига қарамай, ритонавир ва саквинавир каби протеаза ингибиторлари, шунингдек эритромицин ва итраконазол каби CYP3A4 ингибиторлари тадалафилнинг фаоллигини оширади деб тахмин қилиш мумкин.
Антацид (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) ва тадалафил бир вақтда қабул қилинганида, тадалафилнинг AUC кўрсаткичини ўзгаришисиз, унинг сўрилиш тезлигини камайтиради.
Тадалафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Бу нитратлар ва тадалафилни азот оксиди ва цГМФ метаболизмига аддитив таъсири натижасида юз беради. Шунинг учун нитратларни қўллаш вақтида препаратни буюриш мумкин эмас.
Тадалафил, метаболизми цитохром Р450 изоферментлари иштирокида юз берадиган препаратларнинг клиренсига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Варфариннинг протромбин вақтига нисбатан таъсирига таъсир қилмайди ва ацетилсалицил кислотасининг таъсири фонидаги қон кетиши давомийлигини узайтирмайди.
Тадалафилни антигипертензив препаратлар, шу жумладан кальций каналларининг блокаторлари (амлодипин), ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари (эналаприл), бета-адреноблокаторлар (метопролол), альфа-адреноблокаторлар, тиазид диуретиклар (бендофлюазид), ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кўрсатмайди. Препаратни антигипертензив препаратлар билан бирга ёки уларсиз қабул қилган пациентларда ножўя кўринишлари бўйича фарқлар аниқланмаган. Препарат бир марта қабул қилинганида этанолнинг қондаги концентрациясига, этанолни когнитив фаолиятга таъсири ва артериал босимга (АБ) таъсири аниқланмаган. Бундан ташқари, тадалафил этанол билан бирга қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан кейин унинг қондаги концентрациясини ўзгариши кузатилмаган. Тадалафил теофиллиннинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига клиник жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатмайди.
СҚҚСИ ва моноаминоксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилган пациентларда жиддий, баъзида ўлим билан якунланган реакциялар, шу жумладан гипертермия, мушаклар ригидлиги, миоклонус, вегетатив нерв тизимини ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятининг кўрсаткичларини тез ўзгариши билан кечувчи беқарорлиги, шунингдек руҳий ҳолатини ўзгариши, шу билан бирга делирий ҳамда комагача зўрайиб борувчи кучли қўзғалишлар ривожланганлиги таърифланган. Бу реакциялар СҚҚСИ қабул қилишни яқинда тўхтатган ва МАО ингибиторлари билан даволанишни бошлаган пациентларда кузатилган. Баъзи ҳолларда симптомлари ҳавфли нейролептик синдромни эслатган.
Дапоксетинни CYP3A4 изоферментининг фаол ингибиторлари, масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир, саквинавир, телитромицин, нефазодон, нелфинавир ва атазанавир билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
CYP3A4 изоферментининг ўртача фаол ингибиторларини, масалан, эритромицин, кларитромицин, флуконазол, ампренавир, фосампренавир, апрепитант, верапамил ёки дилтиазем билан бир вақтда қўллаш, айниқса CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда дапоксетин ва дезметилдапоксетиннинг тизимли таъсир даражасини аҳамиятли ошириши мумкин.
Тадалафил дапоксетиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Силденафил дапоксетиннинг AUC ва Сmах бироз оширган, бу клиник жиҳатдан аҳамиятсиз ҳисобланади. ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда ортостатик гипотонияга толерантлик паст бўлганлиги туфайли, дапоксетинни уларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Этанол ва дапоксетинни бир вақтда қабул қилиш бош айланиши, уйқучанлик, рефлексларни секинлашиши, фикрлашни ўзгариши каби нохуш реакцияларнинг учраш тезлиги ва оғирлигини кучайтиради. Алкоголни дапоксетин билан мажмуада қўллаш ҳам нейрокардиоген ножўя самаралар, хусусан, хуш кетишлар сонини ошириши мумкин, бу кутилмаган жароҳатлар ҳавфини оширади. Шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида алкогол қабул қилишдан сақланиш керак.

Дозани ошириб юборилиши:

Умуман олганда, СҚҚСИ нинг дозасини ошириб юборилиш симптомлари серотонинергик реакциялар, шу жумладан уйқучанлик, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш), тахикардия, тремор, қўзғалиш ва бош айланишидан иборат.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида зарурат бўлганида стандарт тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Препаратни плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланганлиги ва дапоксетин гидрохлоридини тақсимланиш ҳажми катта бўлганлиги туфайли, жаддалаштирилган диурез, диализ, гемоперфузия ва қон қуйиш самарали бўлиш эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 4 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити:

Оригинал ўрамда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Яроқлилик муддати:

3 йил.

учун ишлаб чиқарилган:

«Avantika Medex Pvt. Ltd.», Ҳиндистон