Тринизол
Тринизол

Триназол

Қўшимча маълумотлар

Препаратнинг савдо номи:

Триназол (Trinazol)

Таъсир этувчи модда (ХПН):

Кетоконазол, Клобетазол пропионати, Неомицин сульфати

Дори шакли:

крем

Таркиби Бир капсула сақлайди:

1 г крем сақлайди:
Фаол моддалар: кетоконазол 10 мг, клобетазол пропионати 0,25 мг, неомицин сульфати 5000 ХБ

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Асосан дерматология ва венерологияда қўлланиладиган воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита ҳисобланади, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophyton spp., Epidermophyton spp., Microsporum spp.), сахаромицетлар ва Candida albicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини кўрсатди. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас.
Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир.
Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир.
Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.

Қўлланилиши.

Триназол креми қўл микозларида, товон эпидермофитиясида (микозида), тери трихофитиясида, ранг-баранг темираткиларда, экземада ва терини қичишиши каби терининг замбуруғли инфекцияларини даволашда.

Қўллаш усули ва дозалари.

Сиртга қўллаш учун. Кунига 2 марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб суртилади. Силлиқ терининг оддий трихофитияси ва оралиқ трихофитиясини даволашда, даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади, товонлар ва кафтлар эпидермофитиясини даволашда эса 4 ҳафтани ташкил қилади.

Ножўя таъсири.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Даволаш вақтида крем суртилган жойда ачишиш ёки таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ, бу одатда препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Препаратга ва унинг ингредиентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик.

Дориларни ўзаро таъсири.

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар.

Кремни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин! Юз териси ёки тананинг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади.
Ҳомиладорлик ва эмизикли аёллар, шунингдек эмизикли болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Чиқарилиш шакли:

Сиртга қўллаш учун крем 5 г, 10 г, 15 г, 20 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Учун ишлаб чиқарилган:

Авантика Медекс Пвт. Лтд.
6-Ахмедабад комплекс, Сархез, Ахмедабад, Гужарат, Хиндистон.